ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМИЙ БАНК МАҲСУЛОТЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Keywords:
Исломий банкчилик, исломий молия операциялари, муробаҳа, ижара, мушорака, музораба, исломий молия кенгаши, шариат стандартлари, AAOIFI, банк лицензияси, инвестициявий омонат, реал сектор, молиявий инклюзивлик, солиқ имтиёзлари, исломий дарча.Abstract
Мазкур мақолада Ўзбекистон молия бозорини трансформация қилиш шароитида исломий банк маҳсулотларини жорий этишнинг ҳуқуқий, институционал ва иқтисодий имкониятлари тадқиқ этилган. Тадқиқот доирасида 2026 йилда қабул қилинган янги қонунчилик базаси, хусусан, исломий молия операцияларининг Фуқаролик ва Солиқ кодексларига интеграциялашуви ҳамда Марказий банкнинг лицензиялаш механизмлари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Мақолада муробаҳа, ижара, мушорака ва музораба каби молиявий инструментларнинг реал секторни қўллаб-қувватлашдаги роли, исломий молия кенгашларининг назорат функциялари ҳамда соҳадаги халқаро nстандартларнинг аҳамияти ёритиб берилган. Шунингдек, мақолада исломий банкчиликнинг аҳоли молиявий инклюзивлигини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашдаги стратегик истиқболлари кўриб чиқилган. Муаллиф томонидан исломий молия тизимининг 2030 йилгача бўлган ривожланиш динамикаси ва унинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги ўрнини кенгайтириш бўйича илмий асосланган хулосалар тақдим этилганReferences
1. Ўзбекистон Республикасининг 27.03.2026 й. № ЎРҚ-1126-сонли
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга
қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги
Қонуни. https://lex.uz/ru/docs/8099403.
2. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг
Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни (1995 йил 21 декабрдаги
154-I-сонли Қонун, ўзгартиришлар билан). .
3. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (1995 йил 21
декабрдаги 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августдаги 256-I-сонли
Қонунлар билан тасдиқланган, ўзгартиришлар билан).
4. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (ўзгартиришлар
билан, исломий молия операциялари ҳақидаги қўшимчалар)..
5. Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти
тўғрисида"ги Қонуни (1996 йил 25 апрелдаги 216-I-сонли Қонун,
ўзгартиришлар билан).
6. AAOIFI. Шариат стандартлари исломий молиявий муассасалар
учун. https://aaoifi.com.
7. IFSB. Исломий молиявий хизматлар кенгаши стандартлари.
8. Марказий банкнинг расмий сайти: Исломий банк фаолияти
лицензиялаш механизмлари. https://cbu.uz.
9. Kun.uz. Ўзбекистонда 2030 йилгача иккита исломий банк очилиши
малум қилинди. 2026 йил 25 март.
10.Bankers.uz. Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилиш.
2026 йил 28 март. https://bankers.uz/news/3155.